"Ўзбекинвест" International Insurance Society (IIS) га аъзосига айланди
"Ўзбекинвест" компанияси халқаро суғурта соҳасидаги йирик ва нуфузли ташкилот ҳисобланган Халқаро суғурта жамияти - International Insurance Society (IIS) га аъзо бўлди.

Фото: Ўзбекинвест
1965 йилда асос солинган Халқаро суғурта жамияти (IIS) дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан 500 дан зиёд етакчи суғурта компанияларини ўз сафида бирлаштиради. Булар қаторида Lloyd’s of London (Буюк Британия), Swiss Re (Швейцария), Munich Re (Германия), Chubb Limited (АҚШ), Korean Re (Жанубий Корея), China Pacific Insurance Company (Хитой), Saudi Reinsurance Company (Саудия Арабистони), AXA XL (Франция) каби компаниялар бор. Ташкилотнинг бош қароргоҳи АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида жойлашган.
Мазкур ташкилотга аъзолик соҳага оид халқаро форумлар ва IIS конференцияларида тўлақонли иштирок этиш имконини беради. Уларнинг орасида энг муҳими - 2025 йилда Швейцарияда ўтказиладиган Глобал суғурта форуми (Global Insurance Forum) ҳисобланади.
IIS га қўшилиш орқали "Ўзбекинвест" жаҳон суғурта бозорининг асосий тенденциялари ҳақидаги муҳим таҳлилий ва эксперт маълумотларига ҳамда ўрта ва юқори бўғин раҳбарлари учун касбий таълим олиш имкониятига эга бўлади.
"Ўзбекинвест" нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё суғурта компаниялари орасида биринчилардан бўлиб ушбу нуфузли ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди.
"Ўзбекинвест"нинг IIS га аъзо бўлиши Ўзбекистон суғурта соҳасининг халқаро майдонда эътироф этилган иштирокчига айланаётгани ва мамлакатнинг Марказий Осиё минтақасида суғурта соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлаётганидан далолат беради.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

10:00 / 11.12.2024
"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

10:30 / 19.11.2024
“Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” рейтингини “барқарор” прогнози билан “Bа2” даражасига кўтарди

10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди

10:00 / 18.10.2024