Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекинвест» IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлади
«Ўзбекинвест» компанияси Лондон бозорида фаолият юритувчи суғурта ва қайта суғурта компанияларининг етакчи профессионал бирлашмаларидан бири - Лондон халқаро андеррайтинг ассоциацияси (The International Underwriting Association of London, IUA)нинг ассоциацияланган аъзосига айланиб, халқаро майдондаги иштирокини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади.
IUA ассоциацияси халқаро суғурта ва қайта суғурта қопламаларини тақдим этувчи 60 дан ортиқ етакчи глобал суғурта компанияларини бирлаштиради ва соҳадаги стандартларни шакллантириш, ташаббусларни ривожлантириш ва билим алмашишда муҳим роль ўйнайди. IUA га аъзолик «Ўзбекинвест»га дунёда суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини шакллантирувчи ишчи гуруҳлар ва форумларда иштирок этиш, шунингдек, нуфузли профессионал нашрларда ўз лойиҳа ва ташаббусларини тақдим этиш имконини беради.
Шундай қилиб, бугунги кунда «Ўзбекинвест» қуйидаги халқаро профессионал ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади:
IUA (International Underwriting Association of London) - Лондон бозорининг етакчи суғурталовчилари ва қайта суғурталовчилари уюшмаси.
Berne Union - экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш бўйича агентликларнинг халқаро платформаси.
AMAN Union - Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб минтақаси мамлакатлари суғурталовчилари ва қайта суғурталовчиларининг профессионал форуми.
IIS (International Insurance Society) - суғурта компаниялари, илмий доиралар ва тартибга солувчиларнинг глобал бирлашмаси.
FAIR (Federation of Afro-Asian Insurers and Reinsurers) - Осиё ва Африка мамлакатлари суғурталовчиларининг бирлашмаси бўлиб, минтақавий ҳамкорликка кўмаклашади.
«Ўзбекинвест»нинг IUA’га аъзо бўлиши компаниянинг халқаро эътирофга эришиш, илғор стандартларни жорий этиш ва глобал суғурта ҳамжамиятида касбий алоқаларни фаол ривожлантириш йўлидаги интилишини яққол намоён этади.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:20 / 19.05.2025
"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади
11:00 / 15.05.2025
"А.М. Best Company" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзбекинвест" компанияси рейтингларини "Барқарор" прогноз билан "b"/"bb" даражасида тасдиқлади
11:00 / 22.04.2025
"Ўзбекинвест" International Insurance Society (IIS) га аъзосига айланди
10:00 / 11.12.2024