Спорт | 01:53
7463
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси ўтказилади. 

Фото: Reuters

Европа Чемпионлар Лигаси яримфиналининг иккинчи жуфтлик баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Голларга бой бўлган учрашувда "Барселона" ўз майдонида "Интер"ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Майдон эгалари сафида Ямал ва Торрес 1тадан гол киритган бўлса, яна бир гол Зоммер томонидан ўз дарвозасига киритилди. Меҳмонларнинг сафида Дюмфрис дублга эришган бўлса, яна бир гол Тюрам томонидан киритилди. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси ўтказилади. 

Чемпионлар Лигаси. Яримфинал.

Барселона - Интер 3:3
Голлар:
Ямаль 24, Торрес 38, Зоммер (аг) 65 - Тюрам 1, Дюмфрис 21, 64
Барселона: Шенсний - Мартин (Араухо 46), Мартинес, Кубарси (Кристенсен 83), Кунде (Гарсия 42) - Педри (Гави 83), де Йонг - Ольмо (Лопес 67) - Рафинья, Торрес, Ямал
Интер: Зоммер - Бастони, Ачерби, Бисек - Димарко (Карлос Аугусто 55), Мхитарян, Чалханоглу (Фраттези 71), Барелла, Дюмфрис (Дармиан 81) - Тюрам (Зелинский 81), Мартинес (Тареми 46)
Огоҳлантиришлар: Кубарси 70 - Чалханоглу 59

Мавзуга оид