Ўзбекистон | 09:10
809
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024 йилда 100 264 та хонадон аҳолига топширилгани маълум қилинди. 

2024 йилда 2 044 та кўп квартирали уй фойдаланишга топширилиб, жами 100 264 та хонадон аҳолига топширилди. 2022–2024 йиллар давомида жами 4 920 та кўп квартирали уй қурилиб, уларда 221 мингдан ортиқ хонадон аҳолига топширилган.

Йиллик кўрсаткичлар қуйидагича: 2022 йилда 1 433 та уй (56 115 та хонадон), 2023 йилда 1 443 та уй (65 528 та хонадон), 2024 йилда 2 044 та уй (100 264 та хонадон).

“Янги Ўзбекистон” массивларида олиб борилаётган қурилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. 2025 йилга келиб бундай массивлар сони 29 тадан 56 тага етказилган. Айни пайтда ушбу массивларда 890 та уй қурилиб, 31 692 та хонадон фойдаланишга топширилган.

Мавзуга оид