Теҳронда Ўзбекистон—Эрон бизнес форуми ўтказилди
Форум доирасида бош вазир Абдулла Арипов ва Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф сўзга чиқиб, 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувлари шакллантирилгани қайд этилди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Бугун, 11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон—Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф сўзга чиқди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етган, қўшма корхоналар сони 210 дан ошган.
«Мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди, умуман олганда, 1 миллиард долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувлари шакллантирилди», — дейилади хабарда.
Абдулла Арипов ўз нутқида қатнашчилар эътиборини Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошчиликларида бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Жумладан, ўтган даврда ялпи ички маҳсулот 2 баробар ўсгани, яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакат ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлагани таъкидланди.
Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда 70 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ўзгартирилгани, мамлакатда минерал ресурслар ва ноёб фойдали қазилмаларнинг катта захираси мавжудлиги, валюта бозори либераллаштирилиб, даромадларни репатриация қилиш бўйича барча чекловлар олиб ташлангани қайд этилди.
Тадбирда Ўзбекистонда дунёдаги кўплаб давлатлар билан имтиёзли савдо тизимига эга экани маълум қилиниб, эронлик ишбилармонлар Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятлардан кенг фойдаланишга таклиф этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон—Эрон бизнес форумида қатнашиш учун мамлакатдан 100 нафардан зиёд тадбиркорлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ўзларининг турли йўналишдаги илғор таклиф ва ташаббуслари билан қатнашиб, B2B шаклда музокаралар олиб борган.
Мавзуга оид

16:27
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо битими бўйича товарлар рўйхатини келишиб олди

13:31
Эрон ва АҚШ ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлади

22:02 / 09.05.2025
Эрон 11 май куни ядровий масалалар бўйича АҚШ билан музокаралар ўтказишга рози бўлди

11:35 / 05.05.2025