Фан-техника | 10:37 / 22.12.2015
4726
1 дақиқада ўқилади

Америкалик автоҳаваскор Ferrari’нинг беш афсонавий моделини қиёслаб кўрди

Helios Productions видеостудияси эгаси, америкалик актёр ва телебошловчи Алехандро Саломон пойга трекида Ferrari’нинг беш афсонавий моделини қиёслаб кўрди. Булар турли йилларда чиқарилган 288 GTO, F40, F50, Enzo ва LaFerrari гибрид суперкаридир. Кўрсатув якунида у моделлар иштирокида дрэг-рейсинг бўйича мини-турнир ўтказди.

Саломоннинг сўзларига қараганда, тестингдан мақсад Ferrari машиналари 30 йил мобайнида қандай ривожланганини кўрсатишдир. Автомобилларни муаллифга тадбиркор ва коллекционер Дэвид Ли тақдим этди.

Фильм уч қисмдан иборат.

Биринчи қисмда Саломон 288 GTO, F40 ва F50ларни трекда синаб кўрди. Иккинчисида у Enzo ва LaFerrari’ларни ўзаро таққослади, учинчисида эса барчасини дрэг-пойгада синаб кўрди.

288 GTO ва F40 пойгасида янгироқ модель ғалаба қозонди.

Финалда Саломон дрэгда LaFerrari ва Enzo’ни қиёслади; кутилганидек, суперкар ғалаба қозонди.