Фан-техника | 10:14 / 21.04.2016
2643
2 дақиқада ўқилади

Янги “Приус” Европа краш-тестида юқори балл олди

Европанинг Euro NCAP ташкилоти янги авлод Toyota Prius автомобилини краш-тестдан ўтказди. Синов натижаларига кўра, гибрид 5 юлдузча, яъни энг юқори баллга лойиқ топилган.

Айтиш жоизки, “Приус” янги қоидалар асосида синаб кўрилган илк машина бўлди. Euro NCAP 2016 йилдан бошлаб, хавфсизлик рейтингини баҳолашда расмий равишда, фавқулодда автоматик тўхташ тизими (АЕВ-automatic emergency braking system)ни ҳам 3 баллик шкала бўйича эътиборга оладиган бўлди. Ушбу тизим, моделнинг барча намуналарига ўрнатилмаган тақдирда ҳам, Euro NCAP моделнинг стандарт модификациясини ҳам АЕВ (automatic emergency braking system) тизимини ҳисобга олган ҳолда баҳолайди.

Toyota Prius барча синовлардан муваффақиятли ўта олди. Манекенлардан олинган намуналар шуни кўрсатдики, олдтўқнашувда ҳайдовчи кўкрак қафаси қуйи даражада ҳимояланган. Ёнтомондан тўқнашув содир бўлганда эса, ҳайдовчи ҳимояси заифдир. Бундан ташқари, олдтўқнашувда ҳайдовчи ортида ўтирган 6 ёшгача бўлган бола ҳам кўкрак қафаси соҳасидан жароҳатланиши мумкин. Йўловчилар учун эса, кузовнинг олдустунлари жуда қаттиқлиги хавфлидир.

Toyota Prius фавқулодда автоматик тўхташ тизимининг йўлда одамларни аниқлай оладиган намунаси билан жиҳозланади. Ушбу тизим, мумкин бўлган энг юқори балл — 3 баллни олди.

Toyota Prius краш-тести натижалари

Катта ёшли йўловчилар ҳимояси Болалар ҳимояси Пиёдалар ҳимояси Электрон тизимлар Умумий баҳо

92 фоиз, 82 фоиз, 77 фоиз, 85 фоиз, Беш юлдуз

“Приус”дан ташқари Euro NCAP Suzuki Baleno хетчбекининг икки модификациясини ҳам краш-тестдн ўтказган. АЕВ тизими билан жиҳозланган намунаси 4 баллга, оддийси 3 баллга лойиқ кўрилган.