Спорт | 18:17 / 02.05.2016
5011
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг "Химки" жамоаси фэйр-плей сифатида рақибдан гол ўтказиб берди

Футбол бўйича Россия чемпионатининг қуйи лигаси, Ғарб минтақасида "Долгопрудний" жамоасига қарши кечган баҳсда фэйр-плей намунасини намойиш қилди. 30 апрель куни 24-тур доирасида ўтказилган ўйинда мезбон жамоа футболчилари адолат учун рақибнинг гол уришига қаршилик кўрсатишмаган.

Ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Ўйиннинг катта қисмида меҳмон жамоа "Долгопрудний" 1:0 ҳисобида олдинда борган, ўйин якунида ҳисоб тенглашган. Қўшиб берилган дақиқаларда эса "Химки" футболчиси иккинчи голни урган, лекин бу гол қоида бузилиши ортидан урилгани маълум бўлган.

"...Бу вазиятда қоида бузилган жойдан узоқроқда эдим. Тўп менга келиб тушди ва ҳакам ҳуштак чалмагани учун мен мухлислар ҳайқириғи остида тўп билан рақиб дарвозаси томон ҳаракатланиб, дарвозани ишғол қилдим", дейди гол муаллифи Максим Широков.

Лекин футболчилари ўша вазиятда қоида бузилиши орқали тўп олиб қўйилганига иқрор бўлишган ҳамда адолат ўрнатилиши учун ўз ихтиёрлари билан рақибнинг жавоб голини уришига шароит яратиб беришган. Шундан сўнг, қўшимча дақиқалар тугаши арафасида "Долгопрудний" футболчиси Николай Дергачев қаршиликка учрамасдан ҳисобни тенглаштирган - 2:2.

Мавзуга оид