Жамият | 14:45 / 02.05.2016
35646
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003 - ягона ишонч телефонини ишга туширди. Бу ҳақда вазирликнинг сайтида хабар қилинди.

Аввал ушбу рақам Тошкентдаги Doctor Service клиникасининг диспетчер хизматига тегишли бўлган. Энди клиника билан 1072 рақами орқали боғланиш мумкин. 

Ишонч телефонлари орқали хабарлар бутун кун давомида қабул қилинади. 1003 орқали энди зарур тиббий маслаҳатлар олиш ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига алоқадор ходимлар устидан шикоятлар қолдириш мумкин. 

Ишонч телефонлари орқали маслаҳатлар аноним тарзда берилмайди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид