Ўзбекистон | 17:04 / 03.05.2016
4286
1 дақиқада ўқилади
ТИВда Франция элчиси қабул қилинди
3 май куни Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар қилади.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалаларига асосий эътибор берган ҳолда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик сарҳисоб қилинди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги институтларининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш муддатлари ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги тадбирларда, жумладан халқаро ихтисослашган кўргазмаларда Франция компанияларининг иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022
Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди
12:37 / 21.06.2022
Хитой элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди
12:43 / 04.05.2022