Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID Ўзбекистонга 2,2 млн долларлик дори воситаларини етказиб берди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Project HOPE Ўзбекистонга беғараз дори воситаларини тақдим этди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.
GlaxoSmithKline ва Merk Sharp & Dohme фармацевтика компаниялари томонидан тақдим этилган 2,255 млн долларлик дори воситаларини АҚШдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси етказиб берди.
Дори воситаларини топшириш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Марказий Осиё минтақавий директори Жорж Дейкун, «Project HOPE» ташкилотининг Европа ва Евроосиё бўйича минтақавий директори Мариам Сианозова ва бошқалар иштирок этди.
1992 йилдан буён АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга 356 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда кўмак кўрсатган.

Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
00:27 / 29.03.2025
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
00:55 / 28.03.2025