Жаҳон | 10:09 / 14.07.2016
13269
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ўқувчилар ўлимида айбланган жангарилар раҳбари қилмишига яраша жазо олди

АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кукнинг маълум қилишича, АҚШнинг Афғонистон шарқида жойлашган Нангарҳар вилояти узра берган авиазарбалари оқибатида "Толибон" ҳаракати етакчиларидан бири Умар Халиф ва 4 нафар жангари йўқ қилинган, деб хабар қилмоқда Reuters.

Пентагон маълумотларига кўра, Халиф толибларнинг Покистондаги террорчилик ҳаракатларига раҳбарлик қилган. 

Хусусан, шу йилнинг январь ойида Покистон университетларидан бирига уюштирилган ҳужум оқибатида 22 нафар талаба ва ўқитувчиларнинг ўлими учун жавобгарлик унинг зиммасидадир. 

Бундан ташқари, Умар Халиф раҳбарлигида 2014 йили ҳарбий мактабда амалга оширилган хунрезлик оқибатида 150 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмган эди.

Мавзуга оид