Жамият | 10:05 / 15.07.2016
6949
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия фуқароси мамлакат қиролини ҳақорат қилгани учун қамоқ билан жазоланди

Фото: Dutch News

Нидерландия суди Кампен шаҳри фуқаросини мамлакат қиролини ўз фейсбуки орқали ҳақоратлагани учун 30 кунлик муддатга қамоқ жазосига тайинлади. Бу ҳақда Dutch News нашри хабар бермоқда.

«Бундай хатти-ҳаракат бизнинг жамоатчилигимиз орасида қабул қилиб бўлмас иш ҳисобланади ва жиноят иши саналади», — деб баёнот берди суд.
Айбдор мамлакат қиролини фейсбукдаги ўз саҳифаси орқали “қотил, зўравон ва ўғри», дея атаган эди. Ёзувлар қирол ва унинг оиласига бўлган хавф борасидаги суриштирув ишларида топилган.

Мавзуга оид