Ноанъанавий ҳаёт тарзини олиб борувчи антиқа жуфтлик
Адель ва Мэтт Аллен фарзанд тарбиясига буткул табиий ёндашиш тарафдоридир. Улар замонавий тиббиёт ва анъанавий мактаб таълимидан воз кечишган, шунингдек болани узоқ вақт эмизиш тажрибасини қўллаб-қувватлашади. Брайтонлик 32 ёшли Адель ва 33 ёшли Мэтт ўзларининг тарбия усулини “қулайликларсиз тарбия” деб аташади, уларнинг фарзандлари – 5 ёшли Улисс ва 1 ёшли Остара – хали-ҳануз она сути билан озиқланишади, шифокорга ва оддий таълим муассасаларига боришмайди.
Асл касби ёзувчи бўлган Адель ўғлига ҳомиладор бўлиб, бошқаларга шубҳали, жуфтликнинг ўзига эса табиий туюлган тажрибани қўллади. “Қулайликларсиз” – бу етукликка интилиш, бироз табиий шароитларда яшаш дегани”, - дея изоҳ беради аёл. “Биз ҳақиқатдан бунга доир кўп маълумот тўпладик”, - деди Мэт.
Адель иккала фарзандини ҳам шифокор аралашувисиз мустақил дунёга келтирган, ёнида фақат турмуш ўртоғи бўлган. “Шифохонада туғиш фикри кўп сабабларга кўра менга ёқмасди, бунга асосан ёнингда бегона кузатувчининг борлиги тўсқинлик қилади”, - дейди у.
Адель ва Мэтт туғруқ вақтида антиқа услубни қўллашга қарор қилишди – улар плацента ва киндикни жарроҳлик йўли билан кесишмади. Бунинг ўрнига Адель плацентани ўзи табиий йўл билан тушгунга қадар ҳиди чиқмаслиги учун устига туз ва атиргул япроқларини сепиб, совутилган пакетда олиб юрди.
“Иккала туғруқдан кейин ҳам киндик табиий йўл билан тушиши учун 6 кун керак бўлган, - дейди Адель. – Уни ўраб, тоза сақланади, сўнг у табиий йўл билан тушади, шунда киндик мукаммал ҳолатда қолади. Менинг фикримча, бу умуман хавфсиз, ҳар ҳолда бизда бу яхши натижа берди”.
Адель фарзандларини охиригача кўкрак сути билан боқиш тарафдори, унинг 5 ёшли ўғли халигача она сутидан озиқланади. Аёлнинг фикрича, бола қачон хоҳласа, ўшанда кўкрак сутидан ажралиши керак. Ҳаммаси табиий бўлиши керак.
Замонавий тиббиётга ишонмайдиган Адель фарзандлари касал бўлганда, уларни табиий йўл билан даволашни афзал деб билади. Масалан, кўзига инфекция тушса, она сути томизилади ёки бўлмаса шамоллаганда, лимон сувини беради. “Даволаш учун ўсимликлардан фойдаланиш керак, зеро улар фойдали бактерияларни йўқ қилмайди. Мен саратон каби жиддийроқ касалга чалинсам ҳам, аниқ табиий гиёҳлардан фойдаланган бўлардим. Мен даволашнинг шу усулига ишонаман ва бу қандай иш беришини яхши биламан”, - дейди Адель.
Жуфтликнинг фарзандлари – Улисс ва Остара одатий таълим муассасаларига боришмайди, бунинг ўрнига улар табиатни ўрганишади.
Оила бекаси ўзининг табиий ҳаёт тарзини тарғиб этувчи таниқли блогига эга. Унинг турмуш ўртоғи Мэтт шундай дейди: “Ҳамма нарсани бошқача қилишимизнинг ўзиёқ биз учун ажойиб сабоқ. Фарзандларимиз учун биз шунчаки ота-она эмасмиз, бизнинг муносабатларимиз янада чуқур аҳамият касб этади”.
Ҳозирда оила аъзолари Коста-Рикага кўчиб ўтиш ва экологик тоза ҳаёт кечириш учун пул йиғмоқда. “Бизнинг мақсадимиз – ўз-ўзини таъминлашга ўтиш. Марказий Америкадан катта ер сотиб олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимиз етиштиришни кўзлаяпмиз”, - дейди Адель.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
10:27 / 02.11.2024
Ин қуришга хомашё, сузиш учун сол: ёввойи табиат пластикка қандай қилиб мослашди?
15:46 / 30.10.2024