UzAirways'нинг Тошкент–Ню Йорк рейсида чақалоқ туғилди
Парвоз вақтида тўлғоқ тутган аёлга йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ ёрдам берган. Она ўғил фарзандини дунёга келтирган. Самолёт фавқулодда Исландияга қўнган.

Фото: FlightAware
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 28 январ куни Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёти бортида аёлнинг кўзи ёриди.
Қайд қилинишича, парвоз давомида йўловчилардан бирида туғруқ бошланган. Экипажнинг чақириғига жавобан йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ аёлга ёрдам берган, у ўғил фарзандини дунёга келтирган.
Таъкидланишича, Boeing 787-8 самолёти Исландиянинг Рейкявик шаҳридаги Кефлавик аэропортига фавқулодда қўнган ва аёл билан фарзанди тиббиёт ходимларига топширилган. Улар маҳаллий шифохонага етказилган.
Мавзуга оид

07:57 / 07.05.2025
Москвага учган Uzbekistan Airways рейслари захира аэропортларга йўналтирилди

17:28 / 06.05.2025
Тошкент ва Покистон пойтахти ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

18:04 / 05.05.2025
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди

21:15 / 01.05.2025