Жаҳон | 18:34 / 06.08.2016
9902
1 дақиқада ўқилади
Дубай марказида қурилаётган элит турар-жой биносида ёнғин чиқди
Дубай амирлигининг Жумайра туманида қурилаётган минора ёниб кетди, деб хабар бермоқда Al Roeya маҳаллий газетаси.
Viceroy Dubai Jumeirah Village номли лойиҳа ўз ичига элит турар-жой ва беш юлдузли меҳмонхонани олган эди. Уни 2018 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилганди.
Дубай ҳукумати матбуот марказининг Twitter’да маълум қилишича, ёнғинни ўчириш бошлаб юборилган. Жабрланганлар йўқ.