Фан-техника | 14:56 / 25.08.2016
12600
1 дақиқада ўқилади

Одноклассники Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан махсус лойиҳани ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Одноклассники ижтимоий тармоғи ўз тарихида ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун махсус лойиҳани ишга туширди. Лойиҳа доирасида ҳар бир фойдаланувчи ўзининг фотосуратини байрам рамзлари билан безатиш имконига эга.

Ушбу лойиҳа Ledokol Group агентлиги билан ишлаб чиқилган ва Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда татбиқ этиш маркази томонидан амалга оширилган.

— Биз Одноклассники ижтимоий тармоғининг Ўзбекистон учун муҳим саналган мустақиллик байрамига бўлган эътиборидан хурсандмиз. Компаниямиз мамнуният билан ушбу лойиҳани маъқуллайди ва эндиликда ҳам шу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келамиз, — деди UZINFOCOM маркази директорининг ўринбосари Нозимжон Далибоев.

Фойдаланувчиларнинг безатилган фотосуратлари ўзбек ва рус тиллари шарҳи билан намойиш қилинади.

Мавзуга оид