Қирғизистондаги Хитой элчихонаси ҳудудидаги портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган
Хитойнинг Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида жойлашган элчихонасида рўй берган портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланган ҳолда "Интерфакс" агентлиги хабар берган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар бор. Сонларга аниқлик киритилмоқда", дейилган хабарда.
Хабарда портлаш элчихона ичкарисида рўй бергани тасдиқланган.
Ҳодиса жойида махсус хизматлар иш олиб бормоқда. Полиция элчихона жойлашган мавзени ўраб олган.
Бундан олдинги хабарларда Қирғизистон ФВВ махсус бўлимлари портлаш ҳақидаги хабарлардан кейин Бишкек жанубидаги, АҚШ ва Хитой элчихоналари жойлашган ҳудудга йўл олгани айтилганди.
Мавзуга оид
19:07
Умримнинг охирида яхши номимни тиклашни хоҳлайман — Асқар Акаев
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
11:00 / 26.09.2024