Жамият | 03:40 / 04.09.2016
10943
1 дақиқада ўқилади

Тинч океанидаги янги балиқ тури Обама деб аталди

Гавайи оролларидаги Bishop Museum музейи олимлари Тинч океанидаги Папаханаумокуакеа денгиз қўриқхонасининг кенгайтирилиши учун АҚШ президенти Барак Обамага антиқа йўл билан миннатдорчилик билдирдилар.

Олимлар Тинч океанида топилган янги балиқ турини Обама шарафига аташди. 

Балиқлар Гавайи оролларининг шимолий қисмидаги Куре маржонқояларида аниқланди. Гап тилла-пушти ранг балиқлар ҳақида кетмоқда.

Обаманинг ўзи бу унга катта шараф эканлигини айтган. 

Папаханаумокуакеа қўриқхонаси дунёдаги энг катта табиат қўриқҳонасига айланиши мумкин. Унинг ҳудуди 1,5 млн квадрат километрин ташкил қилади.

 

Мавзуга оид