Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter директорлари кенгаши компанияни сотиш масаласини муҳокама қилишади
Twitter директорлар кенгаши 8 сентябрь куни компанияни тўла ёки алоҳида бўлимларини (Vine ва MoPub) сотиш масаласини муҳокама қилишади. Бу ҳақда ўз манбасига таянган ҳолда Recode хабар ёзган.
Нашрнинг ёзишича, жорий йилда Square раҳбари ва Twitter асосчиси Жек Дорсининг компания директорлар кенгашига бош бўлиши компаниядаги вазиятни яхшиламади.
"Баъзи ҳаракатлар амалга оширилди, масалан, тўғридан-тўғри трансяциялар оммалашди. Лекин комания муаммолари ҳал қилинмади. Масалан, фойдаланувчиларнинг бир-бирини ҳақорат қилишига қарши кураш жуда суст", дейилади нашр хабарида.
Twitter раҳбарияти вакили, собиқ раҳбар, айни вақтдаги энг йирик акционерлардан бири Эван Уильямс август ойидаёқ компания сотилишига ишора қилганди.
Шунга қарамасдан вазиятдан чиқишнинг бошқа йўллари ҳам бор. Масалан, лойиҳа акционерлари, Microsoft собиқ раҳбари Стив Балмер ҳамда Саудия Арабистони шаҳзодаси Алволид бин Талал компаниядаги улушларини кўпайтирмоқчилиги ва қўшимча инвестиция киритмоқчилиги ҳақида хабарлар берилганди. Лекин бу ҳали рўй бермади.
Шунингдек, Vine ва MoPub лойиҳалари сотилиши ва бу Twitter фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги мумкин.
Recode компаниянинг баҳоси 18 млрд доллардан юқори бўлишини тахмин қилган. Лекин компания ҳар чоракни зарар билан якунламоқда ва бу нархнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
2016 йили TechCrunch таҳлилчилари компанияни харид қилиши мумкин бўлганларнинг рўйхатини тузиб чиққанди. Бу рўйхатда Google ва Microsoft имкониятлари юқори баҳоланган.
Мавзуга оид
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023