Жамият | 09:01 / 24.09.2016
18276
4 дақиқада ўқилади

Шнобель мукофоти-2016: кимлар муносиб деб топилди?

Ҳар йили чинакам Нобель мукофоти ғолиблари Ҳарвардда йиғилиб, илмийликка даъвогар бўлган, бироқ аниқ амалий дастурга эга бўлмаган, турли иккилантирувчи тажриба ва ихтироларни яратган кишиларга мукофот топширишади. 

22 сентябрь куни Сандерс театрида 26-маротаба Шнобель мукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Биология

Бу йўналишда мукофотни бирданига икки инсон қўлга киритди: Чарльз Фостер ва Томас Туэйтес.
Туэйтес уч кун давомида Альп тоғларидан эчки каби ўтди — бу мақсадни амалга ошириш учун унга туёқлилар каби аниқ ҳаракатланадиган махсус протезлар тайёрланди. 

Фостер ҳайвонга айланди — масалан, тулки каби чиқинди идишини ковлади ва боғда ухлади.

Тадқиқотчилар ғояси тушкун кайфиятдан қутилиб, ҳайвонлар ҳаётини яқинроқ англашдан иборатдир.

Кимё

Шнобель мукофотини бу номинация бўйича азот оксиди чиқинди газларини таркибидаги тестларни алдашнинг муғомбирона йўлини топган Volkswagen компанияси қўлга киритди. 

Компания автомобиллари тизим билан жиҳозланди ва машина чиқиндиларини меъёрий деб кўрсатган ҳолда мутахассисларни алдашди. 

Қайта ишлаб чиқариш

Бу соҳадаги мукофот 2007 йилда вафот этган мисрлик марҳум тадқиқотчи Аҳмад Шафиққа тақдим этилди. 

Тадқиқотда каламушларга синтетик кийим кийдирилса уларнинг кўпайиш жараёни секинлашишини аниқланган эди.

 Иқтисодиёт

Янги Зеландиялик профессор Марк Авис ҳамкасблари билан биргаликда тошлар ёрқин индивидуалликка эгалигини ва уларнинг ҳар бири батафсил персоналлаштиришдан ривожланишини аниқлади.

Физика

Бу соҳадаги мукофот бирданига тўрт мамлакат вакили — Венгрия, Испания, Швеция ва Швейцарияга насиб этди.

Биринчидан, улар от ҳашоратлари оқ тулпорларга қўнмаслигини ва улар асосан қора ва жигарранг жониворларга ҳужум қилишини аниқлашди. Ҳашоратлар кўзининг тузилиши туфайли улар оқ отларни кўра олишмайди. 

Иккинчидан, мазкур жамоа қора қабр тошлари ниначилар учун сув юзаси бўлиб кўринишини исботлашди. Натижада, улар унга қўнишади.

Тиббиёт

Кристоф Хелмхен ва унинг немис ҳамкасблари агарда инсоннинг чап томони қичиса уни тўхтатиш учун ойнага қараб, худди ўша ернинг ўнг томонини қичиш кераклигини (ёки акси) аниқлашди.

Психология

Бельгиялик Эвелин Дэби ёлғон сўзлашга ёшнинг аҳамияти қандай эканлигини ўрганди. Тадқиқотчилар кўнгиллиларни ёлғон сўзлашга мажбурлашди, кейин эса улар мазкур жараён тезлигини ҳисоблашди. Маълум бўлишича, энг малакали ёлғончилар ўсмирлар бўлиб чиқди, йиллар ўтган сари эса бу кўникма камайиб боради.

Адабиёт

Швед энтомологи Фредрик Сйоберг мукофотни уч жилдли «Пашшалар коллекция қилувчининг йўли» автобиография асарининг ўлик ва ҳали тирик бўлган пашшаларни таърифловчи биринчи қисми учун олди.

Трилогиянинг биринчи қисми рус тилида «Малез қопқони ёхуд ноодатий эҳтиросга асир бўлиб яшаш бахти, пашшалар ва тақдирнинг ажойиботлари ҳақида» деб номланди.

Ўзининг кўп йиллик тажрибасига асосланган ҳолда олим ҳаммасидан кўпроқ хира пашшаларни яхши кўришини айтиб ўтган.

Идрок қилиш

Мазкур соҳада мукофотни япон олимлари Ацуки Хигасияма ва Кохей Адати бўлиб олишди. Улар агар нарсага пастда икки оёқ орасидан қаралса, буюмга бўлган масофа қисқаришини аниқлашди.  

Бу қарорни текшириш учун улар назорат гуруҳига тасвирни 180 даражага айлантириб юборувчи кўзойнак тақишди, Бироқ уларда ҳеч қандай таъсир кузатилмади. Тажриба иш айнан бош йўналишига боғлиқ эканлигини исботлади.

Дунё мукофоти

Шнобель дунё мукофотини Канададаги Ватерлоо университети докторанти Пенникук ва унинг ҳамкасблари қўлга киритди.

Олимлар тажрибавий йўл билан ижтимоий тармоқларда «чуқур маъноли» сўзларни пейзажлар фонида жойлаштиришни севадиганлар ўз онгининг паст даражаси билан ажралиб туриши ва  ғайритабиий ҳодисалар, фитнали назарияга кўпроқ ишонишини аниқлашди.

Мавзуга оид