Фан-техника | 17:45 / 26.09.2016
4650
1 дақиқада ўқилади

Salesforce Twitter'га 16 миллиард доллар тўлашга тайёр

Salesforce дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси ва Twitter'ни харид қилишга даъвогарлик қилувчи бошқа компаниялар шартнома учун 16 миллиард доллар беришга тайёр. Бу ҳақида Bloomberg маълум қилди

Бироқ агентликнинг таъкидлашича, харидорлар микроблогларнинг сервис маълумотларидан ташқари компаниянинг маъмурий муаммоларини ҳам ўз зиммасига олишига тўғри келади. 

Манбада келтирилишича, ҳозирча Twitter раҳбарияти сервисни харид қилиш ҳақида расмий таклиф олмаган, лекин компания салоҳиятли харидорлар ҳақида маълумот олиш мақсадида Goldman Sachs and Allen & Co.га сўров йўллаган.

Таъкидланишича, Twitter раҳабри Жек Дорси сервисни сотишга қизиқиш бидирмаган. Шартнома унинг микроблоглар сервиси раҳбари лавозимини тарк этишига сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин. Сўнгги 6 йил ичида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар жамоасида раҳбарлик лавозимида камида беш марта ўзгариш кузатилди. 

Мавзуга оид