Жамият | 12:28 / 30.09.2016
20571
2 дақиқада ўқилади

360 нафар айбланувчи шахсларни лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномалар қаноатлантирилди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Хабеас-корпус» институти – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг ишончли кафолати” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбирда Олий суд судьялари, Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи «Хабеас Корпус» дея номланади. Бу атама 1679 йил 26 май куни инглиз парламенти томонидан қабул қилинган қонун - «Хабеас Корпус Акт» атамасидан олинган. 

Мисолларга мурожаат қиладиган бўлинса, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи судлар ваколатига ўтказилган вақтдан буён киритилган илтимосномаларнинг 710 таси судлар томонидан рад этилган. Айтиш жоизки, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича судларга келиб тушаётган илтимосномалар сони йилдан йилга камайиб бормоқда. Бу эса суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётганидан далолатдир.

Шунингдек, 2012-2016 йилнинг биринчи ярим йили давомида судлар томонидан 360 нафар айбланувчи шахсларни лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномалар қаноатлантирилган.

Мавзуга оид