Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония императорининг тахтдан воз кечиш имкони қонун доирасида кўриб чиқилади
Япония вазирлар маҳкамаси мамлакат парламентининг жорий қонунчиликка ўзгаришлар киритмасдан император Акихитонинг тахтдан воз кечиш имкони ҳақидаги сўровномасига ёзма жавобини тасдиқлади. Бу ҳақида 7 октябрь, жума куни Киодо агентлиги хабар берди.
Мамлакат ҳукумати Акихитога император оиласи ҳақидаги қонунга истисно сифатида тахтни тарк этиш имконини берувчи махсус қонун лойиҳасини таклиф қилишга қарор қилди. Унда императорнинг тахтдан воз кечиши кўзда тутилмаган, лекин Акихитога унинг илтимосига кўра, қонунга ўзгаришлар киритмай буни амалга ошириш имкони берилади.
Япония ҳукуматининг махсус комиссияси 17 октябрь куни бу борада ўзининг биринчи мажлисини ўтказади ва турли фикрларни ўрганиб чиқади. Унда Япония бош вазири Синдзо Абэ билан бир қаторда 6 нафар эксперт иштирок этади.
Жорий йилнинг августида 82 ёшли Акихито мамлакат аҳолисига кутилмаган мурожаат билан чиқиб, тахтдан воз кечишга тайёрлигини билдирди.
Манбага кўра, Комиссия бу борада ҳисобот тайёрлайди, шундан сўнг Япония парламентининг икки палата раҳбарлари ҳукмрон партия ва мухолифат вакилларини эшитиб, қонунчилик жараёнларига киришади.
Комиссияга Япония Иқтисодий ташкилоти федерациясининг (Кэйданрэн) раиси Такаси Имаи бошчилик қилади.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025