Жаҳон | 15:38 / 08.10.2016
10058
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузияга қайтиш қарорини ўзгартирди

Фото: AFP

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Грузиядаги парламент сайловларидан сўнг, ватанига қайтиш қарорини ўзгартирди. Аввал хабар берганимиздек, бугун Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтаяпти. Унда, собиқ давлат раҳбарининг "Ягона миллий ҳаракат" партияси ҳам иштирок этаяпти, дея хабар қилмоқда "112 Украина" телеканали.

"Менинг Украинада катта режаларим бор, мен бу ерга шунчаки саёҳат қилиш учун келганим йўқ. Шу боис, жанг майдонини ташлаб кетмаслигим керак, деб ҳисоблайман", — деган Саакашвили.

Грузия собиқ президентининг айтишича, у сайловлардан кейин ватанига ўз ҳисобидан таътилга чиқиб боради, бироқ у ерда кўп қолмайди. 

Аввалроқ, Саакашвили ўз партиясининг ғалабасига ишонишини ҳамда "сайлов натижаларини ҳимоя қилиш учун" Грузияга боришини айтган эди. 

Мавзуга оид