Жаҳон | 15:51 / 14.10.2016
12090
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Нигерия президентининг турмуш ўртоғи эрига ультиматум қўйди
Нигерия президенти Муҳаммад Бухорийнинг турмуш ўртоғи Ойша Бухорий давлат раҳбари ҳукумат таркибини ўзгартирмаса, кейинги сайловларда эрини қўллаб-қувватламаслигини айтиб огоҳлантирди. Бу ҳақида ВВС хабар берди.
У "мамлакат ҳукуматининг амалдорларни тайёрлаш ортида турган кишилар қуршовида қолган"и тўғрисида фикр билдирди.
"Президент вазирлар маҳкамасига тайинланган 50 кишидан 45 нафарини яхши билмайди, мен ҳам уларни танимайман", - дейди Ойша Бухорий.
Муҳаммад Бухорий ўтган йили Нигерия президенти лавозимига қайта сайланган. У ўзининг сайлов олди кампаниясида мамлакатдаги коррупция ва қариндош-уруғчиликка қарши курашишга ваъда берган.
Мавзуга оид
15:12 / 26.10.2024
Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлди
14:10 / 26.10.2024
Нигерияда бир ҳафтада 140 нафар террорчи ва қуролли тўда аъзолари йўқ қилинди
23:30 / 29.09.2024
Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади
08:00 / 16.09.2024