Жаҳон | 17:15 / 23.10.2016
22574
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Мўсул бизники эди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилдики, айни вақтда ИШИД жангарилари қўлида бўлган Ироқнинг Мўсул шаҳри қачонлардир Туркияга қарашли эди.

У бу ҳақда Бурса шаҳридаги чиқиши чоғида айтиб ўтган. 

«Шуни тушуниш керакки, Ироқда кўплаб қадимий шаҳарлар бор. Тарихда Киркук бизники эди. Мўсул ҳам бизники бўлган», деган у.

Унинг эслатиб ўтишича, у миллий пактни эсга олиши кўпчиликка ёқавермайди (Мисак-и Милли, Усмонийлар империясининг охирги парламенти томонидан қабул қилинган 6та муҳим қарор - таҳр.).

Туркия миллий мажлиси сайтида «Усмонийлар империяси ўрнида пайдо бўлган давлат Мисак-и Милли қарорларидан жуда хавотирда бўлишган».

«Нега бу уларга ёқмаган? Мен сизларга шунчаки тарихдан сабоқ бераман, сиз буни тушунишингиз керак», — дея қўшимча қилган президент.

У Ғарбнинг хатти-ҳаракатларини танқид остига олиб, Ғарб мамлакатлари Ироқ ва Сурия учун «амалда ҳеч иш қилишмаганини» айтиб ўтган.

«Ҳозирча улар ҳеч иш қилишмади, улар фақат нимадир қилаётган бизга халал беришмоқда», — дея қайд этган Эрдўған.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Туркия Ироқда зарур чораларни кўришга тайёрлиги ҳақида айтиб ўтгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид