Жаҳон | 07:39 / 26.10.2016
6588
1 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазирлиги Ҳалабда гуманитар танаффусни тиклаш шартларини маълум қилди

Фото: RIA

Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковнинг маълум қилишича, Россия Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда Ҳалабда гуманитар танаффусни эълон қилишга тайёр. Фақат, бунинг учун халқаро ташкилотлар тинч аҳоли вакилларини олиб чиқиб кетишга кафолат беришлари керак, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Россия Федерацияси халқаро ташкилотларнинг жангарилар эгаллаб турган туманлардаги тинч аҳоли вакиллари, яраланганлар ва беморларни олиб чиқиш бўйича кафолатини олса, Сурия ҳукумати билан бирга Ҳалабда «гуманитар танаффус» жорий этишга тайёр», — деган Россия генерали. 

Аввалроқ, Россия ҚК Бош штаби Бош оператив бошқармаси раҳбари Сергей Рудской 18 октябрда эълон қилинган ҳамда Россия ҲКК ва Сурия ҲҲК авиациясининг Ҳалаб атрофидаги 10кмлик ҳудудга зарба бермасликни назарда тутувчи мораторий узайтирилиши ҳақида айтганди. 


d

Мавзуга оид