Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТИВ: Биз Идлибдаги мактабга ҳужумга алоқадор эмасмиз
Россия 20 нафардан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлган Идлиб вилоятидаги мактабга берилган зарбага алоқадор эмас. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага асосланиб, «Вести.Ru» хабар берган.
«Россия бу даҳшатли фожиага олиб келган ҳужумга ҳеч бир жиҳатдан алоқадор эмас», — деган у.
Захарова шунингдек, Россия томони бу воқеа бўйича синчковлик билан текширувлар ўтказилишини талаб этишини маълум қилган.
Бундан олдинроқ БМТ болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Энтони Лейк Суриянинг Идлиб шаҳридаги мактабга нисбатан уюштирилган бир нечта авиазарба оқибатида 22 нафар бола ва олти нафар ўқитувчи ҳалок бўлганлигини маълум қилганди.
Идлиб вилояти Сурия мухолифати назоратида бўлиб, турли манбалар 27 октябрга ўтар кечаси берилган ҳаво зарбаси Россия ва Сурия ҳукумати томонидан амалга оширилганини билдирган.
Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Идлибдаги мактабга зарба берилганлиги ҳақидаги хабарни даҳшатли деб атаб, бу бўйича Россия томонининг изоҳини кутишга чақирганди.
Мавзуга оид
15:35 / 03.01.2025
Захарова: Россиядан Украина орқали газ етказишни тўхтатиш Европа иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
12:58 / 22.12.2024
Янги Сурия қандай бўлади: Идлиб кўчаларидан қиёс
21:06 / 05.12.2024