Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда етти юлдузли меҳмонхона иш бошлади
Шанхайда шаҳарда биринчи етти юлдузли меҳмонхона очилди. Wanda Reign on the Bund қурилишига уч йил ва 515 миллион доллар сарфланди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
Меҳмонхонада 193 хона бўлиб, улардан энг каттасининг майдони 288 квадрат метрдан иборат. Нархлар бир кечага - 438 доллардан 1,4 минг долларгача.
Меҳмонхона холлида мармар устунлар қад кўтарган, пол эса - нефритдан. Деворларда замонавий хитой рассомларининг асарлари осиғлиқ. У ерда франциялик бош ошпаз хизмат қилувчи ресторан, шунингдек хитой ва япон кафелари фаолият юритмоқда.
Меҳмонхона Wanda Hotels & Resorts тармоғига киради. У бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Осиё, Шимолий Америка, Европа ва Океанияда 100дан ортиқ меҳмонхонага эга.









Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025