Жамият | 23:47 / 11.11.2016
31312
2 дақиқада ўқилади

Ҳайратлантирувчи Осиё: осиёлик йигит уч метрлик кобрага уйланди

Жанубий осиёлик йигит кобра билан никоҳ қуришга қарор қилди. Бироқ шўрлик йигит аслида илонга муҳаббат қўймаган: йигитнинг севган ёри ҳалок бўлгандан кейин, у севгилиси руҳи илонга ўрнашиб олган деб ўйламоқда.  

Йигитнинг айтишича, илон ҳалок бўлган қизга жуда ўхшаш ва энди улар бутун вақтларини бирга ўтказмоқдалар. Йигит ва кобра бирга телевизор томоша қилишади, турли ўйинлар ўйнашади ва ҳаттоки спортзалга ҳам бирга боришади.

twitter.com

Йигитнинг дўстлари ва танишлари уни заҳарли жонзот билан хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Бироқ йигит бу сўзларга ҳаттоки қулоқ солишни ҳам истамаяпти ва "севгилиси" унга зиён етказмаслигига ишонади.

Йигитнинг қаллиғи 5 йил аввал ҳалок бўлган ва йигит шу пайтгача уни севишда давом этиб келган. Шунинг учун у топиб олган кобрасини "юқоридан ишора"дек қабул қилмоқда, деб ёзмоқда "Вести.ру".

twitter.com
twitter.com
twitter.com

 

Мавзуга оид