Жаҳон | 00:33 / 12.11.2016
18440
1 дақиқада ўқилади

Вашингтондаги кўприклардан бирида Обама ҳаққига ҳақоратли сўзлар ёзилган баннер пайдо бўлди

Фото: Twitter @LeroyLovesUS

АҚШ пойтахти – Вашингтондаги Арлингтон ёдгорлик кўпригида фаоллар ўз лавозимини тарк этаётган АҚШ президенти Барак Обаманинг тасвири туширилган ва "Алвидо, қотил" деган ёзув бўлган катта баннерни илиб қўйишди.

Бу акция ҳақида ижтимоий тармоқларнинг кўплаб фойдаланувчилари, жумладан акция ташкилотчиларининг ўзлари ҳам маълум қилишган.

"Биз яқинда ўз лавозимини тарк этадиган қотил Барак Обама билан шундай хайрлашишга қарор қилдик. У Ливия, Сурия, Ироқ, Яман ва Украинадаги минглаб тинч аҳолининг ўлимида айбдор. У президентлиги давомида кўплаб қонли урушларни бошлади. У тинчлик бўйича Нобель мукофотига нолойиқдир. Уни ҳақиқий "мукофот" Гаага судида судланувчилар курсисида кутмоқда", деб ёзди акция ташкилотчиларидан бири твиттерда.

Фото: Twitter @LeroyLovesUS

Мавзуга оид