WikiLeaks Обамани лавозимини тарк этгунча Сноуден ва Мэннингни афв этишга чақирди
WikiLeaks ташкилоти АҚШ президенти Барак Обамани ўзининг президентлик ваколатлари тугагунча собиқ америкалик ҳарбий Брэдли Мэннинг ва махсус хизматларнинг собиқ агенти Эдвард Сноуденни афв этишга чақирмоқда. Тегишли мурожаат ташкилотнинг твиттердаги саҳифасида чоп этилди.
"Обама Мэннинг ва Сноуденга ёрдам бериш учун сиёсий лаҳзага эга. Акс ҳолда у Трампга мукофотни олиш имкониятини тақдим қилади", деб айтилди WikiLeaks’да.
Мэннинг 2010 йилда АҚШнинг Кувайтдаги базасида ҳибсга олиниб, 2013 йилда жосуслик ва давлат мулкини ўғирлаш айби билан 35 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. У WikiLeaks’га рекорд даражадаги ҳарбий ва дипломатик ҳужжатлар (700 мингдан кўпроқ), АҚШнинг Ироқда 2009-2010 йиллардаги ҳарбий операциясига тааллуқли видеофайлларни топширган.
Сноуден эса АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг 1,7 млн дан кўпроқ ҳужжатини ўғирлаб, уларни The Washington Post ва Guardian нашларига тақдим қилган. У бу ҳаракатларини "жамиятга ҳақиқатни сўзлашни" истагани билан тушунтирган.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
15:50 / 21.08.2024