Жаҳон | 12:52 / 15.11.2016
31389
2 дақиқада ўқилади

ОАВда Трамп ва Гитлер ўртасидаги ўхшашликка ишора қилинмоқда

Фото: Globallookpress.com

Snopes.com портали The New York Times'нинг 1992 йил 21 ноябрдаги мақоласига эътиборни қаратди. У Германиянинг Миллий-социалистик ишчилар партияси (ГМСИП) раиси Адольф Гитлер шахсига бағишланган эди. 

Мақолада ёзилишича, Гитлер томонидан тарғиб қилинган аксилсемитизм унинг издошлари учун ўлжадан бошқа нарса бўлмаган. "У шунчаки ўз тарафдорларини йўлдан оздириш ва уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун аксилсемит тарғиботидан фойдаланган", - дейилади матнда. 

Бундан ташқари, The New York Times'да Гитлернинг сиёсий дастури умумий сўзлар ниқобидаги салбий ғоялардан иборат эканлиги таъкидланган. "У яҳудийлар, коммунистлар, большевизм, марксистик социализм, сепаратистлар, турар-жойларнинг қимматлиги, жорий шарт-шароитлар, заиф немис ҳукумати ва Версал битимига қарши бўлган. У Германиянинг қудратли ҳукмронлик остидаги кучли ва бирлашган мамлакат бўлишини истаган".

Манбада ёзилишича, 2015 йилнинг 10 февралида The New York Times бу материални қайта чоп этган. У Ғарб ОАВда кенг тарқалган. Баъзи ОАВда миллий социализм асосчиси ва 2016 йилнинг 8 ноябрида АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг усуллари ўхшашлигига ишора қилинмоқда. 

Миллиардернинг баъзи сиёсий ғоялари ва жумлалари ўз мазмунига кўра, Гитлернинг шиорларига ўхшатилди. Масалан, Трамп ўзининг сайлов олди кампаниясида муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш ва жанубий қўшниси билан чегарасида девор қуришга ваъда берган. Бундан ташқари, Америка ҳудудига мусулмонларнинг киришини тақиқлаши ҳақида ҳам айтиб ўтган.


 

Мавзуга оид