Жаҳон | 09:40 / 16.11.2016
13222
1 дақиқада ўқилади
Путин икки миллион доллар пора олган амалдорни ўз лавозимидан озод этди
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий тараққиёт вазири лавозимидан озод этиш борасидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда журналистларга президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Аввалроқ Москва Басман туман суди икки миллион доллар миқдорида пора олганликда айбланаётган Алексей Улюкаевни тергов сўроқлари ўтказиш мақсадида уй қамоғи жазосига ҳукм этган эди. У бу жазони 2017 йилнинг 15 ноябригача ўташи маълум қилинган. Шунингдек, унга кўчада сайр этиш, шифокор ҳузурига бориш каби ишлар ҳам тақиқланган.
Улюкаев ва унинг вакиллари бу жазо чораларини енгиллаштиришни сўрашган. Унинг адвокати эса мижозига тақалаётган айбга далил-исбот йўқлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:30 / 02.10.2024
Die Zeit: Шолц Путинга қўнғироқ қилмоқчи
08:50 / 01.10.2024
Путин РФ Хавфсизлик кенгаши таркибини 35 кишигача кенгайтирди
23:50 / 30.09.2024
Путин ва унинг администрацияси харажатлари 25 фоизга ошади
23:02 / 25.09.2024