Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai компанияси Хитой бозори учун махсус седанини тақдим этди
Жанубий Корея автомобиль гигантининг янги модели Хитой бозори учун махсус ишлаб чиқилган. Шу боис, унинг расмий тақдимоти ҳам Гуанчжоу автокўргазмасида бўлиб ўтди.
Celesta деб номланган седан суратларини Autohome нашри ҳавола қилган. Унинг дизайни бренднинг янги корпоратив услубида ишлаб чиқилган. Аммо, хитойлик мижозлар хоҳиш-истаклари ҳам эътиборга олинган.
Hyundai Celesta Хитой бозорига 1,6 литр ҳажмли, 123 от кучига эга бензинли двигатель билан чиқарилади. Унга олти босқичли «механик» ёки «автомат» узатмалар қутиси ўрнатилади.
Ҳозирча, Celesta седанини савдоси қачон бошланиши, унинг нархига ойдинлик киритилмаган.

Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025