Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Суриядаги курдлар устига ҳужум бошланиши ҳақида маълум қилди
Туркия қуролли кучлари қўллаб-қувватлаётган "Сурия озодлик армияси" Ал-Боб шаҳри ИШИД жангариларидан озод қилиниши ортидан Манбиж шаҳрига ҳужум бошлайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.
"Ал-Боб олингач, биз Манбижга юриш қиламиз. У ерда суриялик курдларнинг террористик ташкилоти жойлашган.
Улар шарққа кетишлари керак. Улар шунга ваъда қилишганди. Уларнинг бир қисмигина кетгани ҳақида айтишмоқда. Ахир бу ер уларники эмас, бу ерда азалдан араблар яшаб келган. Араблар ўз ерларида яшашда давом этаверишсин, бизнинг бу ҳудудга даъволаримиз йўқ", — деган Эрдўған Анқарадаги ҳарбий академия битирувчилари қаршисида қилган чиқишида.
У қўшимча қилганки, Туркия хавфсизлиги таъминланиши учун, хавф чегарага қадар етиб келишини кутиб турмаслик керак, билъакс, уни узоқроқда бартараф этмоқ лозим.
Туркия армияси шу йилнинг 24 августида ИШИДга қарши кураш доирасида Сурия шимолига танкларини олиб кирди ва "Фрот қалқони" амалиётини бошлади. Кейинроқ ҳарбий ҳаракатлар Сурия шимолидаги курдларга қарши ҳам қаратилгани маълум бўлди.
Эрдўғаннинг иддао қилишича, Туркия Сурия шимолида қочқинлар учун 5 минг кв км майдонда хавфсиз ҳудуд барпо этмоқчи.
Сурия шимолида туркиялик ҳарбийлар маҳаллий курд бўлинмаларига доимий равишда ҳужум уюштириб туради, улар Суриядаги курдларни Туркиядаги Курдистон ишчилар партияси билан алоқадор деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
19:18 / 06.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Бу Эрдўғаннинг ҳокимиятини узайтирадими?
17:31 / 03.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Туркияда курд исёнчилари қуролли курашни тугатмоқда
11:33 / 10.12.2024
Асад режими қулагач, Туркия Сурия шимолида курдлар билан жанг олиб бормоқда
08:32 / 09.12.2024