Жаҳон | 19:40 / 23.11.2016
29696
6 дақиқада ўқилади

Forbes: Трампнинг куёви қайнотасига Оқ уйни олиб берди

Фото: © AP Photo/John Minchillo

Дональд Трампнинг куёви – 35 ёшли Жаред Кушнер – Республикачилар партиясидан номзоднинг АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонишида ҳал қилувчи бўлмаса-да, етакчи ўрин тутган. Американинг Forbes журнали "Жаред Кушнер қандай қилиб Трампга Оқ уйни олиб берди?" мақоласида шундай хулоса қилмоқда

Нашрга кўра, ушбу мақола Кушнернинг ўз қайнотаси сайловолди кампанияси ҳақидаги илк интервьюси, "унинг атрофидаги ўнлаб инсонлар билан суҳбатлар", хусусан Кушнернинг рафиқаси Иванка Трамп, АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер, бизнес-магнатлар Эрик Шмидт (Alphabet ва Google компаниялари), Питер Тил (PayPal), Руперт Мэрдоклар (News Corp) билан олиб борилган мулоқотларга асосланган. Жумладан, Руперт Мэрдок "яқин 4-8 йилда Оқ уй"ни Кушнер бошқаради ва у "вице-президентдан кейинги энг таъсирли инсон бўлар", - деган фикрни билдирган эди.  

AFP / MANDEL NGAN

Ҳа айтганча, янги ташкил этилаётган маъмурият, қонунчиликдаги ҳар қандай бўшлиқларни президент куёвига Оқ уйнинг ғарбий қанотида бирон лавозим тақдим этиш имкониятини топиш илинжида ўрганмоқда. Бунга, марҳум президент Жон Кеннеди укаси Робертни адлия вазирлигига тайинлаганидан сўнг, қариндош-уруғчиликка йўл қўймаслик борасида қабул қилинган қонунчилик меъёрлари йўл қўймаяпти, дейилади мақолада. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам, Forbes журналига кўра, ҳеч бир қонун президентга ўзи истаган инсон билан маслаҳаташишга тўсқинлик қила олмайди. 

Нашрнинг ўзи Трампни, электрон почтасидан қуйидагича фойдаланадиган "луддит"деб атамоқда. Яъни, Трамп гўёки, "қоғозга мактубини қоралаб, сўнгра уни ёрдамчисига беради ва скан қилиб, илова сифатида юборишни тавсия қилади". 

Бироқ, у ижтимоий тармоқлар, жумладан Twitter аҳамиятини яхши англайди. Трамп ўз сайловолди кампанияси ижтимоий тармоқлар хизматидан кам фойдаланаётганини тушуниб етиши биланоқ, куёвидан ёрдам сўради. Унинг эса бу борада "керакли танишлари етарлича топилар эди". Масалан, ўзи каби тадбиркор укаси Жош, Тил ва Хитойнинг Alibaba интернет-компанияси асосчиси Жек Маларни айтиш мумкин.

FilmMagic

"Мен Кремний водийсидаги рақамли маркетинг бўйича дунёдаги энг зўр мутахассислар бўлган дўстларимга қўнғироқ қилдим ва бу ишни қандай қилиб айлантириш бўйича маслаҳат сўрадим, -деб ҳикоя қилган Кушнер. – Улар менга пудратчиларини беришди".

Сиёсатда бизнес-технологияларни жорий қилишдаги илк синов "Facebook тармоғида Трампни бренд сифатида кичик тарғиб қилишдан бошланди. Ва бу иш берди: сайловолди тимсоллари туширилган кепкалар, майка ва бошқа эсдалик жиҳозлари савдоси кунига 8 минг доллардан, вақти келганида 80 минг долларгача кўтарилди". Кейинроқ, Кушнер Дональд Трампнинг шунчаки камерага қараб гапирган лавҳаларини тайёрлаш ва эълон қилиш учун яна 160 минг доллар сарфлади. Уларни камида 74 млн марта томоша қилишган. 

Айни шу қоида, яъни "арзон, аммо самарали" усулдан Кушнер қайнотасининг талаби билан фойдаланишда давом этган. Шу билан, июнь ойига келиб, Трамп куёви виртуал кенгликдаги ишларни ўз назоратига олган эди. Техаслик Брэд Парскейл эса унинг ўнг қўли бўлди. Айнан у сайловолди кампаниясининг "рақамли қароргоҳи"ни Техасда барпо этди. Айтиш жоизки, у ҳам хизматини унчалик қимматга баҳолагани йўқ. Бундан ташқари, "ўз ишининг усталари асосан кўнгиллилар бўлиб, менга ўз ёрдамларини текин таклиф қилишди", - деб ҳикоя қилган Кушнер. 

АҚШ сайловлар бўйича федерал Комиссиясига асосланган Forbes журналининг таъкидлашича, октябрь ойи ўрталарига келиб, Трамп кампанияси, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон қароргоҳи сарфлаганидан қарийб икки баробар кам маблағ сарфлаган. 

"Биз ўзгаришлар, омадсизликлардан қўрқмадик, барчасини жуда арзон ва жуда тез амалга оширишга ҳаракат қилдик, - деган Кушнер. – Агар бирон нарса иш бермаса, уни зудлик билан тарк қилдик. Барчасини тезлик ҳал қилдик, "ишдан чиққан" нарсаларни зудлик билан тузатдик ва натижа бераётган нарсаларни кўпроқ тарқатдик".

AP/Paul Sancya

"Маълумотлар базаси билан ишлаш сайловолди кампаниясининг аксар қарорларини қабул қилишда ҳал қилувчи ўрин тутди: сафарлар йўналиши, маблағлар тўплаш, реклама жойлаштириш, митинглар ўтказиш жойларини аниқлаш ва ҳатто маърузалар мавзусини белгилашда қўл келди", - деб ёзади журнал ва сунъй ақлдан фойдаланишга оид қизиқарли тафсилотлар билан ўртоқлашади.
 
Натижада, Кушнер тизими "етарлидан ортиқ миқдорда нақд пул тушумига эга бўлгач, уни қаерда сарфлашни ҳам тушуниб етган эди". Даставвал Трамп учун умидсиз бўлган Пенсильвания ва Мичиган каби штатларда ўзгаришлар бўлаётганини сезгач, Кушнер махсус йўналтирилган телерекламани ишга туширган, сўнгги дақиқалардаги митингларни уюштирган, минглаб кўнгиллиларни хонадонларга юборган ва телефонларга қўнғироқ қилиш бўйича кўрсатма берган. 

"Жаред анъанавий ОАВдан фарқли равишда, интернет тармоғи дунёсини яхши тушунган, - дея Шмидт сўзларидан иқтибос келтиради Forbes журнали. – У президентлик кампаниясини янги технологиялардан фойдаланган ҳолда камхаражатлар билан ғалаба қозонди. Бу жуда катта натижа. Ёдингиздами, уларнинг пули, одамлари, ташкилий тузилмаси йўқ, дея жар солишгани? Бироқ, улар ғалаба қозонди, Жаред уларни ғолиблик сари етаклади".


 

Мавзуга оид