ЕЧЛ. D гуруҳи. «Атлетико» гуруҳ ғолиблигини нақд қилди
«Бавария»нинг Россиядаги мағлубиятидан кейин Диего Симеоне шогирдлари муддатидан олдин гуруҳда ғолиб чиқиш имкониятига эга бўлишганди. «Атлетико» бундан унумли фойдаланди.
Нидерландиянинг ПСВ жамоасини қабул қилган мадридликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди ва баҳорги мавсумда гуруҳ ғолиби сифатида сараланган саватчасидаги ўрнини нақд қилиб қўйди. «Бавария» эса анча йиллардан бери биринчи марта 2-ўрин билан плей-оффда қатнашадиган бўлди.
Гуруҳда қолган ягона интрига бу Европа лигаси йўлланмаси учун кураш бўлади. «Бавария» устидан қозонилган тарихий ғалаба «Ростов»нинг имкониятларини оширди. 4 очко жамғариб турган ростовликлар Нидерландия дуранг ўйнай олишса баҳорда бошқа бир еврокубокда кучини синаб кўриш имкониятини қўлга киритишади.
Чемпионлар лигаси. D гуруҳи. 5-тур
Атлетико Мадрид – ПСВ Эйндховен – 2:0
Голлар: Гамейро, 55 (1:0); Гризманн, 66 (2:0).