Жаҳон | 10:33 / 24.11.2016
25946
2 дақиқада ўқилади

Номаълум миллиардер Назарбоевга 25 млрд евро совға қилмоқчи 

Фото: bloomberg.com

Жанубий-Қозоғистон вилояти раҳбари Жансеит Туймебаевнинг фуқаролар билан учрашуви пайтида эркаклардан бири барчани лол қолдирди. Вилоятда истиқомат қилувчи шахс Жанубий Қозоғистонга 5 млрд евро сармоя киритиш таклифи билан чиқди, деб хабар берди TVK телеканали.

Байдибек туманилик эркакнинг ўзи ҳам йирик сармоя киритмоқчи. Номаълум бўлган йирик инвестор ушбу вилоятга 5 миллиард евро пул киритиши мумкинлигини хабар берди. Бундай йирик сумма – 1 триллион 800 миллион тенгедан ортиқ, нафақат ҳокимни, балки барчани ҳайратга солди.

Махфий миллиардер Байбек Шимирбаев учрашувга автобусда келди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, сармоядор Олма-ота шаҳрига 10 миллиард маблағ йўналтирган. 

Ушбу шахс ҳақидаги интернетда деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақатгина, Жанубий-Қозоғистон вилоятига бундай маблағни йўналтирмоқчи бўлган жамғарма борлиги маълум бўлди.

Миллиардер Қозоғистоннинг 25 йиллиги муносабати билан мамлакат президентига қимматбаҳо совға қилишга ваъда берди.

“Мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан мен 25 миллиард евро совға қиламан. Шахсан ўзим президентга уни бераман. Жанубий Қозоғистонга эса 5 миллиард, яъни бешдан бир қисми. Мен ҳеч қандай наф ҳақида ўйламаяпман. Бу менинг Қозоғистоним, бу менинг халқим. У энг яхши”, - дея айтиб ўтди Шимирбаев.

Мавзуга оид