Жамият | 22:00 / 01.12.2016
7692
2 дақиқада ўқилади

Оғуфуруш қўлга олинди

Фото: © Getty Images

Ғиждувонлик Олимжон Туробов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2015 йилнинг май ойида ўзи яшаб келаётган Ғиждувон тумани “Фиришкент” ҚФЙдаги ҳовлисида гиёҳванд модда “Каннабис” ўсимлигини экиб, етиштирганда, сотиб, даромад кўришни кўзлаган эди, деб хабар беради “Ҳуқуқ” нашри.

Эски таниши Анзор Пўлатов қўнғироқ қилганида эса харидор топилганидан хурсанд бўлиб кетди. Улар келишилган манзилда учрашиб, савдони нақд қилишди.

Олимжон Туробов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида жиноий шериги Анзор Пўлатов билан 3 дона гугурт қутисига алоҳида қадоқлаб солинган, соф вазни 8 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда қўлга олинди.

Бундан ташқари, хонадонида 0,15 граммга тенг бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги ҳам аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Олимжон Туробов ва Анзор Пўлатов қонун олдида жавоб бердилар.

Мавзуга оид