Фан-техника | 14:04 / 06.12.2016
8374
2 дақиқада ўқилади

Электрокардиаграмма олувчи "ақлли" соатлар тақдим қилинди

Фото: hi-tech.mail.ru

Cronovo Inc. электрокардиаграмма (ЭКГ) олиш учун махсус электродлари бўлган "ақлли" соатларни яратди. Лойиҳа учун керакли маблағни Kickstarter сайти орқали йиғиш йўлга қўйилган.  

Cronovo соатлари думалоқ AMOLED-дисплей-циферблатга эга классик дизайнда ишланган. Корпусдаги электродлар юракнинг ишлаши график тасвири – электрокардиаграмма олиш учун ишлатилади. Компания ўлчаш аниқлиги 99,9 фоизлигини айтмоқда.

ЭКГ олиш спортчилар, беморлар ва масофадан туриб беморлар билан ишловчи шифокорларга ёрдам беради. Бироқ гаджет тиббиёт асбоби сифатида қайд қилинмаган, унинг кўрсатмаларини фақатгина танишиш учун қўллаш ўринлидир.

Умуман эса бу оддий "ақлли" соатлардир. Улар Android негизидаги Gmate OS тизимида ишлайдилар. Қурилма намдан ҳимояланган, босилган қадамлар сонини, сарф қилинган калориялар миқдорини ўлчайди, уйқу, организмдаги килород даражаси ва юрак уриши частотасини кузатади. Қурилма автоном равишда 3 кун ишлай олади. Cronovo соатлари Android ва iOS’да ишловчи қурилмалар билан Bluetooth 4.2 орқали ишлай олади.

Соатнинг силикон камарли версиясини буюртма билан 84 евродан, металл билакузуклисини эса 104 евродан харид қилиш мумкин. Соат 2017 йил ноябрида етказиб берилиши бошланади. 

Соатни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган пул барвақт йиғиб бўлинди. Маблағ йиғиш кампанияси яна 54 кун давом этади.

Мавзуга оид