Жаҳон | 22:33 / 23.12.2016
14358
2 дақиқада ўқилади

Россия ўз ватандошларига давлат фуқаролигини бериш тизимини осонлаштиради

Россия президенти Владимир Путин Федерация кенгаши ва Давлат думаси, икки палатанинг соҳалар бўйича қўмиталари раҳбариятлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда парламент фаолияти йил якунлари, кейинги йилга қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. 

Россия либерал-демократик партия етакчиси Владимир Жириновский учрашувдаги чиқишида собиқ ватандошлар томонидан Россия фуқаролиги олиниши муаммосига эътибор қаратди.

"Биз ўзига ватандошларини қўймайдиган ягона давлатмиз. Венгрияда ва Исроилда этник венгрлар, этник яҳудийларга аэропортдаёқ паспортлар топширилади. Руслар, Россия эса ўз фуқароларини сиқиб чиқаради. Ҳозирда бизда 200 млн фуқаро бўларди, бироқ миграцион хизмат саботаж билан шуғулланади ва руслар 8 йил давлатимиз бўйлаб юриб ҳам паспорт ололмайдилар. Бу ерда тартиб ўрнатиш керак", деб айтган Жириновский.

"Биз тузатишлар, тузатишлар киритаверамиз. Битта қонун қабул қилиш керак ва зудлик билан барча давлатлардаги: Киевда, Тошкентда, Бокудаги русларга Россия паспорти бериш керак ва ўзимизда уларни қийнамаслик керак", деб айтган сиёсатчи.

Путин бундай тузатмаларга рози эканлигини айтган.

"Владимир Вольфовичнинг ватандошларимиз ҳақидаги сўзларига қўшиламан. Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш керак. Бунга розиман. Ягона муаммо, одатдагидек, уй-жой, иш, ижтимоий таъминот ва ҳудудлар бўйлаб тақсимлаш билан боғлиқ масалалардир. Сиз ўзингиз қишлоққа борилса яхши бўларди, деб айтдингиз. Бироқ у ерларга бормайдилар, мана гап нимада, улар Москвага, Петербургга борадилар. Мана муаммо нимада. Бу осон иш эмас, бироқ жуда тўғри ва олижаноб ишдир. Мен бу билан бор ғайрат билан шуғулланиш кераклигига розиман", деб айтди Путин.

 

Мавзуга оид