Ўзбекистон | 20:28 / 23.12.2016
30523
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси депутатлардан бирининг ваколатини тўхтатди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғофуровнинг ваколатини муддатдан аввал тўхтатди.

МСК бу қарорни 23 декабрда ўтган йиғилиш давомида қабул қилди. 

"Марказий сайлов комиссияси 16-Пахтаобод сайлов округидан сайланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғофуровнинг ваколатини берилган аризага кўра муддатдан аввал тўхтатиш ҳақидаги қарорни қабул қилди", деб айтилди МСК матбуот хизмати хабарида.

 

Мавзуга оид