Фан-техника | 13:39 / 26.12.2016
14400
8 дақиқада ўқилади

LG компанияси CES 2017 кўргазмасида ўртача нархдаги янги смартфонларини намойиш қилди

Фото: LG

K-сериядаги тўрт янги смартфон, шунингдек Stylus3модели ўртача нархдаги қурилмалар машҳурлиги ошиб бораётган шароитларда тақдим этилди

LG Electronics (LG) компанияси Лас-Вегасда бўлиб ўтган CES®2017 (Consumer Electronics Show-2017) кўргазмасида ўртача нарх сегментидаги K-серияли тўрт янги модель ва Stylus3 смартфонини намойиш қилди. Янги қурилмалар 120 даражали тасвир бурчагига эга кенг бурчакли олд камера ва орқа панелдаги бармоқ излари сканери  каби флагман моделларнинг таниқли ва энг яхши технологияларини тақдим этиш мақсадида ишлаб чиқилган. 

LG’нинг бир қатор К-серияли қурилмалари турли истеъмолчиларга турли функциялар кераклиги тўғрисидаги ғояни қўллаб-қувватлайди. LG мутахассислари бир моделни ишлаб чиқариб, унга истеъмолчиларнинг кўникишини пойлашнинг ўрнига фойдаланувчиларнинг турли хил эҳтиёжларини инобатга олувчи бутун бир серияни ишлаб чиқаришди. 

Фото: LG

K10 смартфони 5,3 дюймли, In-cellTouch технологиясини қўлловчи HD-дисплей билан таъминланган, бу нафақат иншоот ичида, балки унинг ташқарисида ҳам ажойиб тасвир сифатини етказиб беради. 5 мегапикселли олд камера асосий, бундан аввал G-серия смартфонларида қўлланган 13 мегапикселли камерани аъло даражада тўлдириб туради. Одатда ўртача нархдаги қурилмаларда кузатилмайдиган функциялар орасида бармоқ излари сканери, 7,9 мм'ли юпқа ва мустаҳкам корпус учун асос бўлиб хизмат қилган “U” ҳарфи шаклидаги металл рамка ва ботиқ 2,5 D-шишани алоҳида қайд этиш мумкин. 

K8 смартфони 5 дюймли HD-дисплей ва In-cellTouch технологияси билан таъминланган. Сурат ва видеоларнинг юқори сифатини 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли асосий камералар таъминлайди. Модель фойдаланувчиларга яхши таниш бўлган автоселфи ва қўл ишораси билан тасвирга олиш функцияларига эга. Автоселфи режими кадрдаги юзни суратга олишда олд камера функциясини автомат равишда фаоллаштиради, қўл ишораси билан тасвирга олиш функцияси эса тегишли қўл ишорасидан кейин тугмага босмасдан селфи қилиш имконини беради. 

K4 моделида In-cellTouch технологияли 5 дюймли дисплей, шунингдек 5 мегапикселли олд ва асосий камера ўрнатилган. K4 смартфони юпқа корпуси ва 2 500 мАч'ли олинувчи аккумулятори ҳамда қурилма хотирасини узайтиришга имкон берувчи micro SD картага мўлжалланган слот билан диққатга сазовордир. 

Қурилмалар орасидаги энг ихчам K3 смартфони On-cellTouch технологияли 4,5 дюймли дисплей, 5 мегапикселли асосий ва қўл ишораси орқали тасвирга олиш функциясига эга 2 мегапикселли олд камера билан таъминланган. micro SD хотира картаси учун слот ва 210 мАч аккумуляторга эга K3 фойдаланувчига ўрта нархдаги бошқа смартфонларда бўлмаган кўплаб функцияларни таклиф этади. 

Фото: LG

LG компанияси илк марта оммага Stylus смартфонларининг учинчи авлоди — ўртача нархдаги энг янги версия LG Stylus’ни тақдим этади (АҚШда Stylo номи остида тақдим этилади). Стилус 1,8 мм радиусли оптик толали учи туфайли оддий ручкада ёзаётгандек тасаввур уйғотади. Шу билан бирга LG Stylus3 бармоқ излари сканери, PenPop 2.0 иловали такомиллаштирилган интерфейс ҳамда машҳур PenKeeper ва Screen-offMemo билан таъминланган. PenPop 2.0 билан сизнинг эслатмаларингиз ҳеч қачон йўқолмайди – тегишли созламалар танланганда улар ҳар сафар стилусни корпусдан олганингизда экранда намоён бўлади. PenKeeper функцияси стилус қурилмадан узоқлашиб кетса, бу ҳақида дисплейда огоҳлантиради. Screen-offMemo эса ҳаттоки  телефон ўчиқ вақтида ҳам экранда эслатмаларни киритишга имкон беради. 

«Бизнинг ўрта нарх таснифидаги смартфон моделларимиз 2017 йилда ҳам истеъмолчиларга уларнинг ҳаёт тарзига мос қурилмаларни танлашнинг кенг имконини тақдим этади, - дея таъкидлади LG Electronics Mobile Communications компанияси президенти Жуно Чо. - K-серия ва Stylus3 ўзининг ташқи кўриниши ҳамда уларни қўллашдан олинадиган ҳиссиётлари билан премиум тоифали қурилмалардек қабул қилинади, уларда фойдаланувчи мазкур категорияли смартфонлар хариди пайтида асосий омил деб ҳисоблаган ҳамма нарса, жумладан олинувчи аккумуляторлар ва хотира картаси учун слот ҳам бўлади».

Моделлар номи ва уларнинг техник хусусиятлари бозорга қараб фарқланиши мумкин. Моделларнинг сотувга чиқиш вақтига доир маълумот ҳар бир мамлакатда алоҳида эълон қилинади. CES кўргазмаси меҳмонлари LG’нинг энг янги қурилмаларини компания стендида кўришлари мумкин бўлади (LasVegas Convention Center павильони, 11100-стенд, марказий зал).

K10’нинг асосий хусусиятлари:*

  • Процессор: саккиз ядроли 1,5ГГц (MT6750)
  • Дисплей: 5,3дюйм HDIn-cellTouch (1280x720/277)
  • Хотира: 2Гб LPDDR3RAM/16 ёки  2ГбeMMCROM/microSD (2Тб’гача)
  • Камера: олд5Мп (кенг бурчакли) / асосий13Мп (стандарт)
  • Аккумулятор: 2800 мАч (олинувчи)
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat
  • Ҳажми: 148,7x75,3x7,9мм
  • Вазни: 142г
  • Тармоқлар: LTE/3G/2G
  • Уланиш: Wi-Fi (802.11b,g,n) / Bluetooth 4.2 / USB 2.0
  • Ранг: қора/титан/тилла ранг
  • Қўшимча: бармоқ излари сканери

K8’нинг асосий хусусиятлари:

  • Процессор: тўрт ядроли 1.4 ГГц (MSM8917)
  • Дисплей: 5,0 дюйм HDIn-cellTouch (1280 x 720 / 294)
  • Хотира: 1,5 Гб LPDDR3 RAM / 16 Гб eMMCROM / microSD (32 Гб’гача)
  • Камера: олд 5 Мп/асосий 13 Мп
  • Аккумулятор: 2500 мАч (олинувчи)
  • Операцион тизим:Android 7.0 Nougat
  •  Ҳажми:144,8x72,1x8,09 мм
  • Вазни:142 г
  • Тармоқлар: LTE/3G/2G
  • Уланиш:Wi-Fi (802.11b,g,n)/Bluetooth 4.2/USB 2.0
  • Ранг:кумуш ранг/титан/тилла ранг/тўқ кўк

K4’нинг асосий хусусиятлари:

  • Процессор: тўрт ядроли 1,1 ГГц (MSM8909)
  • Дисплей:5,0 дюйм FWVGA In-cellTouch (854x480/196)
  • Хотира:1 ГбLPDDR3RAM/8ГбeMMCROM/microSD(32Гб’гача)
  • Камера: олд 5Мп/асосий 5 Мп
  • Аккумулятор: 2500 мАч (олинувчи)
  • Операцион тизим: Android 6.0.1 Marshmallow
  • Ҳажм: 144,76 x 72,6 x 7,9мм
  • Вазн: 135 г
  • Тармоқлар: LTE/3G/2G
  • Уланиш: Wi-Fi (802.11b,g,n) / Bluetooth4.1 / USB2.0
  • Ранг: қора /титан

K3’нинг асосий хусусиятлари:

  • Процессор: тўрт ядроли 1,1 ГГц (MSM8909)
  • Дисплей:4,5дюйм FWVGA On-cellTouch (854x480/218)
  • Хотира:1ГбLPDDR3RAM/8ГбeMMCROM/microSD(32Гб’гача)
  • Камера: олд 2 Мп/асосий 5 Мп
  • Аккумулятор: 2100 мАч (олинувчи)
  • Операцион тизим: Android 6.0.1 Marshmallow
  • Ҳажм: 133,9x69,75x9,44 мм
  • Вазн: 132 г
  • Тармоқлар: LTE/3G/2G
  • Уланиш: Wi-Fi (802.11b,g,n)/Bluetooth4.1/USB2.0
  • Ранг: қора

Stylus3’нинг асосий хусусиятлари:

  • Процессор: саккиз ядроли 1,5 ГГц (MT6750)
  • Дисплей:5,7 дюйм HD In-cellTouch (1280x720/258)
  • Хотира: 3ГбLPDDR3RAM/16ГбeMMCROM/microSD(2Тб’гача)
  • Камера: олд 8Мп/асосий 13 Мп
  • Аккумулятор: 3200 мАч (олинувчи)
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat
  • Ҳажм: 155,6x79,8x7,4 мм
  • Вазн: 149 г
  • Тармоқлар: LTE/3G/2G
  • Уланиш: Wi-Fi (802.11b,g,n)/Bluetooth 4.2/USB 2.0
  • Ранг: титан/пушти тилла
  • Қўшимча: стилус/FM-радио/бармоқ излари сканери

LG Electronics Mobile Communications компанияси ҳақида

LG ElectronicsMobileCommunications компанияси — инновацион технологиялар ва дизайн билан ажралиб турувчи смартфонлар ҳамда олиб юриладиган қурилмалар ишлаб чиқариш стандартини белгиловчи дунё етакчиларидан бири. LG дисплейлар, аккумуляторлар, оптикалар ишлаб чиқариш ва LTE алоқа стандарти  соҳасидаги юқори рақобатбардош асосий технологияларни доимий тараққий эттириб, бутун дунёдаги кенг қамровли кишиларнинг талабига жавоб берувчи смартфонлар ва олиб юрилувчи қурилмалар яратади. LG компанияси смартфонларнинг одатий функционаллик доирасидан чиқиб, истеъмолчи имкониятларини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Компания истеъмолчиларга ўз қурилмаларидан қўшимча саъй-ҳаракатларсиз максимал даражада фойда олишлари учун имкон яратади. Батафсил маълумот олиш учун, марҳамат қилиб, компаниянинг веб-сайтига ташриф буюринг: http://www.lg.com.

LG интернетда: 

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид