Жаҳон | 08:23 / 28.12.2016
16325
1 дақиқада ўқилади

Ту-154’нинг ҳалокатига олиб келган устувор тахмин билдирилди

Фото: ТАСС

Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий-коинот кучлари маркази мутахассислари 25 декабрда Қора денгизда ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг қора қутиларидан биридаги ёзувнинг дастлабки таҳлилини ўтказишди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

"Қора қутининг дастлабки таҳлили якунланди. У самолётни бошқаришдаги хато билан боғлиқ тахмин устувор эканлиги ҳақида хулоса қилишга имкон беради", деб айтди манба. 

Манба қора қутидаги ёзув борасида ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид