Спорт | 13:02 / 01.01.2017
7223
1 дақиқада ўқилади

«Челси» «Арсенал» рекордини такрорлади

«Челси» навбатдаги рекордлар сари юришда давом этмоқда.

АПЛнинг 19-турида «Сток Сити» клубига қарши кечган ва 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндаги ютуқ «аристократлар» учун қаторасига 13-ғалаба бўлди.

Натижада, «Челси» 2001/02 мавсумда «Арсенал» томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.

Энди бу рекордни янгилаш учун Конте шогирдлари кейинги турда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиши талаб этилади. Лондон дербиси 4 январь куни «шпорлар» майдонида бўлиб ўтади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид