Жаҳон | 08:44 / 08.01.2017
19098
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби Трампни танқид қилди

Фото: ABC News

АҚШ давлат котиби Жон Керри Дональд Трампнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги электрон саҳифасини халқаро сиёсий масалалар бўйича алоқа қилишнинг яхши усули деб ҳисобламаслигини айтди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар бермоқда.

"Мен Twitter’да халқаро сиёсат бўйича баёнот бермайман. 140 та белги биз қабул қилаётган мураккаб танловларни бизга муносиб тарзда ифодалашга имкон беради, деб ўйламайман", деб жавоб берди Керри бошловчининг Трампнинг Россия ва Тайвань каби халқаро мавзулар бўйича твитлари борасидаги саволига.

Керри АҚШ ҳукумати алоқанинг бошқа турини танлашига умид билдирди. "Бироқ ҳаммаси маъмуриятга боғлиқ", деб айтди Керри.

Мавзуга оид