Фан-техника | 20:40 / 09.01.2017
5970
1 дақиқада ўқилади

Vine сервиси ёпилишининг аниқ санаси эълон қилинди

Фото: Getty Images

Vine’нинг расмий твиттер аккаунтида сервис ёпилишининг аниқ санаси айтиб ўтилган — 17 январь. Шундан сўнг Vine расмий равишда Vine Camera деб номланишни бошлайди.

Янги сервис давомийлиги 6,5 секунд бўлган ролик тайёрлаш имконини беради ва уларни твиттерда эълон қилиш ёки смартфон хотирасида сақлаб қўйиш мумкин бўлади.
Аввалроқ, Twitter ижтимоий тармоғи қисқа видеолар ёзиш учун мўлжалланган Vine сервиси ишини 2017 йил январда тиклаши, аммо Vine Camera дастурида эски функциялардан ҳаммаси ҳам бўлмаслиги хабар берилган эди. 

 

Мавзуга оид