Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миура 50 ёшида ҳам футболчилик фаолиятини давом эттиради
Япониялик футболчи, айни вақтда 49 ёшда бўлган Казуйоши Миура «Йокогама» билан шартномасини узайтирди.
The Japan Times хабарига кўра, у Япониянинг иккинчи дивизиони жамоасида яна бир йиллик шартномага эга.
Шу тариқа, дунёнинг энг кекса футболчиси бўлиб турган Миура фаолиятидаги ўттиз иккинчи мавсумни ўтказади. 26 февраль куни у 50 ёшини қаршилайди.
Маълумот учун, 1967 йилда туғилган япониялик футболчи ўз фаолиятини 1986 йилда, Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган. У Италия А Сериясида ҳам тўп сурган, 1994 йилда Миура «Женоа» шарафини ҳимоя қилганди.
Миура «Йокогама» сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келади. У Япония терма жамоаси билан 89 учрашувда майдонга чиққан ва 55 гол урган.
Япониянинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши учрашувларида майдонга чиққан Казуйоши Миура Ўзбекистон термаси дарвозасига 5 та гол (шулардан 4 тасини битта ўйинда) урган.